Light | 16:43 / 04.08.2018
10812
3 дақиқада ўқилади

Дунёга донишмандларча қараш сири нимадан иборат, уни қўлга киритиш мумкинми?

Билим, биринчи навбатда, фактлар билан узвий боғлиқ. Ниманидир ўрганиб олдингиз, энди уни муайян соҳада қўллай оласиз. Бу билан чекланиб қолманг, кейинги босқич – донишмандликка интилинг.

Фото: Pixabay

Ақлли киши бирор нарсани ўзлаштиргач, уни фақат бир ҳолатдагина қўллаш мумкин, деб ҳисобламайди. У мазкур ҳодиса бошқалари билан қандай боғлиқ эканини кўра олади.

Агар билим амалий аҳамиятни берса, донишмандлик бизнинг дунё билан ўзаро муносабатимизни ўзгартиради. Тадбиркор ва блогер Зэт Рана (Zat Rana) ҳаётга нисбатан донишмандларча назарни шакллантириш ҳақида гапириб берди.

Донишмандликка қандай эришиш мумкин?

Агар маълумотни эслаб қолиш билан бирга уни ўзлаштирган бўлсангиз, дунёни қабул қилишингиз бироз ўзгаради.

Масалан, мана бу вазиятни тасаввур қилиб кўринг: талабасиз, қийин имтиҳон топширяпсиз ва кўчиришга қарор қилдингиз. Ўқитувчи буни сезиб қолди ва натижада сизни кейинги курсга ўтказмайдиган бўлишди. Бундан имтиҳонларда кўчириш қалтис, деган хулоса чиқариш мумкин. Қўлга тушиб қолиш эҳтимоли оз бўлса-да, оқибати ҳаётингизни ёмон томонга ўзгартириб юбориши мумкин. Сиз бошқа бундай қилмасликка қарор қиласиз.

Фото: Pixabay

Бироқ бу ҳали донишмандларча ёндашув эмас. Муайян вазиятда олинган билимни ўзгартириб, кенг қўлланиладиган қоидага айлантиринг. Оғир оқибатлар кўчиришларгагина хос эмас. Молиявий, карьера, шахсий ҳаётда хатарлилик даражаси юқори бўлган барча қарорларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак.

Асосий ҳаётий тамойилни ўзлаштириш учун олинган тажрибанинг моҳиятини аввалги билимлар билан боғлаш лозим.

Шахсий ахборот тармоғини яратинг

Илм-фанда Меткалф қонуни мавжуд. Дастлаб ундан телекоммуникацион тизимларни тасвирлаш учун фойдаланишган. Бироқ уни бошқа соҳаларда ҳам қўлласа бўлади. Мазкур қонунга мувофиқ, тармоқнинг фойдаси унга уланган фойдаланувчилар сони билан ортиб боради. Ҳар қандай тизимда тугун ва улар орасида алоқа бор. Унинг аҳамияти алоҳида элементлар билан эмас, алоқалар сони билан аниқланади.

Масалан, алоҳида олинган ўнта телефондан фойда йўқ. Бироқ уларнинг бошқа гаджетлар билан ўзаро алоқаси аҳамиятни оширади. Қанча кўп аппарат бир-бирига боғланган бўлса, тармоқнинг аҳамияти ҳам юқори бўлади.

Фото: Pixabay

Бу миянгиздаги турли билимлар ўртасидаги алоқага ҳам тегишли. Улар қанча кўп бўлса, ахборот тармоғингизнинг қиймати шунча юқоридир.

Ҳар сафар бирор янги нарса ўрганганингизда уни тор йўналишда қўллайсиз, ёки аввалги тажриба билан таққослайсиз. Донишмандлик янги алоқаларни яратиш жараёнида тўпланади.

Билимларнинг бундай тармоғидаги ҳар бир тугун – ҳақиқатнинг у ёки бу жиҳатини акс эттирувчи ментал моделдир. Якка ҳолда унинг аҳамияти юқори эмас. Уни қисмларга бўлиб, қўшни ментал моделлар билан солиштириш керак.

Ўзингизда донишмандликни ривожлантириш учун ҳаётга алоҳида элементлар орқали эмас, жами ахборот тармоғи орқали назар солинг.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид