Булунғурда ўтказилган вилоят ҳокими сайёр қабулида 246 та масала юзасидан мурожаатлар эшитилди
Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Булунғур туманидаги Килдон саноат касб-ҳунар коллежида сайёр қабул ўтказди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, сайёр қабулда вилоятдаги мутасадди идоралар раҳбарлари ҳам қатнашган.
Вилоят ҳокими ҳар бир мурожаатни диққат билан эшитиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўрди. Мутасадди раҳбарларга муддати белгиланган ҳолда қатъий вазифа ва топшириқлар берилди.
— Онам ногиронлиги туфайли «Меҳрибонлик уйи»да катта бўлганман, — дейди «Хўжабачча» маҳалласида яшовчи Қувондиқ Сафаров. — Уй-жой қуришга имкониятим етмаяпти, онамга ҳам нафақа тайинланмаган. Шу масалаларда ёрдам сўрадим. Вилоят ҳокими шу ернинг ўзида тегишли ўринбосарига масалаларни ижобий ҳал қилишни топширди.
Қабул давомида аҳоли томонидан қишлоқларда мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш сингари 246 та масала юзасидан мурожаатлар тушди.
Сайёр қабулдан сўнг вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари маҳаллаларга бориб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024