Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда Мадуро ва унинг қўриқчилари портлаш вақтида ўзларини қандай тутишгани видеоси пайдо бўлди
Ruptly агентлиги суиқасд вақтида Венесуэла президенти, унинг атрофидагилар ва қўриқчилари ўзларини қандай тутишгани тасвирланган видеолавҳани эълон қилди.
Президент парад вақтида нутқ сўзлаётганида портлаш товуши эшитилади. Мадуро ва унинг ёнидаги генераллар атрофга ва юқорига қарай бошлашади.
Давлат раҳбарининг олдига зудлик билан қўриқчилар етиб келишади ва унинг атрофини зирҳланган тўсиқлар билан қуршаб олишади. Президент яна нутқини давом эттирмоқчи бўлиб, сўз бошлайди, аммо нутқини тўхтатади. Ёнидагилар билан бир неча оғиз сўз алмашгач, Мадуро қалқонлар қуршовида маросимни тарк этади.
Венесуэла алоқа ва ахборот вазири Хорхе Родригеснинг хабар қилишича, Мадуро турган минбар томон портловчи модда ўрнатилган бир нечта учувчисиз учадиган қурилмалар йўналтирилган. Етти нафар гвардиячи тан жароҳати олган.
Мадуро халққа мурожаатида суиқасдда ўнг мухолифатни ҳамда Колумбиядаги мухолифатчилар ва қўшни давлат президенти Хуан Мануэл Сантосни айблади.
Мадурога нисбатан уюштирилган суиқасд учун жавобгарликни 2018 йил январда махсус операция чоғида йўқ қилинган исёнчи полициячи Оскар Перес билан алоқадор бўлган "Фланел аскарлар" яширин гуруҳи ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
07:55 / 23.04.2025
Қозоғистонда Чимкент ҳокими ўринбосарининг ҳаётига суиқасд қилинди
17:12 / 11.02.2025
Кеннедига суиқасд иши бўйича 2400 га яқин янги ҳужжат топилди
09:13 / 09.02.2025
Трамп АҚШ Махфий хизматидан ўзини ўлдирмоқчи бўлганлар ҳақида маълумот сўради
23:17 / 28.01.2025