Жаҳон | 16:00 / 05.08.2018
8497
1 дақиқада ўқилади

Марказий Африкада ҳалок бўлган журналистларнинг жасадлари Россияга олиб келинди

Екатерина Чеснокова/РИА «Новости»

Марказий Африка Республикаси ҳудудида ҳалок бўлган 3 нафар россиялик журналистнинг жасадлари Air France авиакомпанияси самолёти орқали Россияга етказилди. Самолёт 5 августга ўтар кечаси Москвадаги Шереметьево аэропортига қўнган.

Россия Тергов қўмитаси маълумотига кўра, айни вақтда жасадлар шахси аниқланиши учун суд-тиббий экспертизага йўлланган.

Очилган жиноий иш доирасида қурбонларнинг оила аъзолари сўроқ қилинади.

Журналист Ўрхон Жамол, режиссёр Александр Расторгуев ва оператор Кирилл Радченко 30 июлга куни Марказий Африка Республикаси ҳудудида қуролли ҳужум қурбонлари бўлишди. Ушбу гуруҳ Африкага «Вагнер» гуруҳи ҳақида ҳужжатли фильм олиш учун борганди.

Ҳозирча қотиллик ким томонидан содир этилгани ва ҳужум сабаблари аниқланмаган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид