Жаҳон | 08:50 / 05.08.2018
27938
2 дақиқада ўқилади

Венесуэла президентига суиқасд уюштирилди

Фото: REUTERS

Венесуэла президенти Николас Мадурога уюштирилган суиқасдда етти киши жароҳатланди, президентнинг ўзига зиён етмади. Бу ҳақда алоқа вазири Хорхе Родригесга таяниб Union Radio радиостанцияси хабар берди.

"Президент Мадурога суиқасдда жароҳат етмади, - вазирнинг сўзларини келтиради радиостанция сайти.. – Аммо афсуски, етти нафар ходим жароҳатланди".

Давлат раҳбарига суиқасд портловчи модда ўрнатилган учувчисиз қурилмаларда амалга оширилган. Мадуро миллий боливар гвардияси ташкил этилганлигининг 81 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган маросимда сўзга чиққан пайтда қурилмалар ҳаракатга келтирилган. 

Родригес шунингдек Мадуро халққа мурожаат билан чиқишини маълум қилган.

Мавзуга оид