Жаҳон | 19:50 / 06.08.2018
9265
1 дақиқада ўқилади

Болоньядаги трассада кучли портлаш рўй берди

© REUTERS / Stringer

Италиянинг Болонья шаҳри шимоли-шарқидаги эстакадада давомли портлашлар ортидан ёнғин чиқди. Rainews24 телеканали хабарига кўра, ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, 67 киши жароҳатланган. Жароҳатланганларнинг 11 нафари полициячилар экани айтилмоқда.

Шифохонага ётқизилганларнинг 14 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Ўт ўчириш хизмати берган маълумотга кўра, бензовоз йўл-транспорт ҳодисасига учраб, портлаб кетган. Портлашдан кейин чиққан ёнғин эстакадада турган автомобилларга тарқалган.

Портлаш Болонья аэропорти фаолиятига таъсир кўрсатган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид