Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Миллатнинг тили йўқолса, унинг тафаккури ўзгаради». Қозоғистонлик ўзбек билан суҳбат
Бир миллатнинг тили йўқолса, бу дегани, унинг маданияти ҳам, маънавияти ҳам йўқолган ҳолда тафаккури ўзгаради, дейди қозоғистонлик ўзбек миллатига мансуб Икром Ҳошимжонов.
Kun.uz мухбири июнь ойида Қозоғистонда яшаб келаётган ўзбек миллатига мансуб қозоғистонлик «Дўстлик» ўзбек этномаданий бирлашмалари ассоциацияси раиси Икром Ҳошимжонов суҳбатлашди. Ушбу суҳбат давомида Ҳошимжонов Қозоғистонда туғилиб ўсган, шу билан бирга ўзбек тили ва маданиятини унутмаган ўзбеклар ҳақида сўзлаб берди.

Ҳар хил миллат ва элатларнинг бир байроқ остида аҳил яшаб келаётганига Икром Ҳошимжонов шундай деб изоҳ берди:
«Ҳар бир давлат мустақилликка эришгандан сўнг, давлат раҳбарларининг олдида ягона мақсад бўлади: халқини ижтимоий-иқтисодий, сиёсий таназзулга учратмасдан, халқни ёрқин йўлга олиб чиқиш. Мана шу йўлга олиб чиқишнинг энг аввалги босқичи - ҳар бир давлатдаги миллатлараро бўладиган тўқнашув, низоларнинг олдини олиш.
Шундай қилиб, президент Нурсултон Абишевич Назарбоев 1995 йил 1 март куни президент девони ҳузурида маслаҳат органини тузиш таклифини билдирди.
Бу орган амалиётда яхши самара бергандан сўнг, унга конституцион мақом берилди».
Маълум қилинишича, ўзбек миллати бутун Қозоғистонда аҳоли сони бўйича учинчи ўрин, Жанубий Қозоғистонда эса иккинчи ўринда қайд этилади.
«Ҳар бир миллатнинг тили, маданияти ва анъаналарини унут бўлмаслиги учун турли этно бирлашмалар фаолият юритмоқда. Бир миллатнинг тили йўқолса, бу дегани, унинг маданияти ҳам, маънавияти ҳам йўқолган ҳолда тафаккури ўзгаради.
Зеро шундай экан, бизнинг, қозоғистонлик ўзбеклар ўз она тилини соф ва тоза сақлаб қолишган. Бизнинг миллий урф-одатимиз ҳам сақланиб қолган», деб қўшимча қилади у.
Суҳбатни тўлиқ тарзда томоша қилиш учун қуйидаги ҳаволага босинг.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025