Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи. Ташқи тажовузга қарши бирга курашиш бўйича битим имзоланиши кутиляпти
Тожикистон ва Ўзбекистон 17-18 август кунлари президент Имомали Раҳмоннинг Тошкентга режалаштирилган ташрифи якунлари бўйича икки давлатнинг ташқи тажовузга биргаликда курашиш тўғрисидаги битимни имзолаш ниятида. Бу ҳақда «АП» Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосан хабар қилмоқда
Манба маълумотларига кўра, Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунларига кўра, томонлар жами 23та янги ҳужжат ва битимни имзолаши кутилмоқда.
Хавфсизлик соҳасидаги келишувлардан ташқари, кинематография, гидрометеорология соҳаларида ҳам ҳамкорлик тўғрисида қўшма ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.
«Ўзбекистон бир неча маротаба Тожикистоннинг анъаналар, байрамлари ва маросимларини тартибга солиш бўйича тажрибасини ўрганиш истагини билдирган. Бу республикада ўн йилдан зиёд вақт давомида муваффақиятли амалга ошириб келинмоқда. Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида юқорида қайд этилган соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши кутилмоқда», - дея таъкидлаб ўтган манба.
Бундан ташқари, Тожикистон ва Ўзбекистон стратегик шериклик, икки давлат чегараларини тўлиқ демаркация ва делимитация қилиш тўғрисида битим имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, 9 март куни Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи якунларига кўра, Тожикистон ва Ўзбекистон тожик-ўзбек ҳамкорлигининг асосий йўналишларини қамраб олган 27та келишувни имзолади, улардан энг асосийси фуқароларнинг ўзаро ташрифлари ва виза режимини бекор қилиш тўғрисида эди.
Мавзуга оид
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024