Ўзбекистон Россиянинг Ғарбга қарши озиқ-овқат эмбаргосидан ютдими?
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари Россия томонидан Ғарбга қарши киритилган озиқ-овқат эмбаргосидан фақат фойда кўрдилар, деб ёзмоқда РИА Новости.
Украина ва Қрим билан боғлиқ вазият туфайли Россия ҳамда Ғарб мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди. Ғарб Россияни аралашувда айблаб, унга қарши санкциялар киритди.
Москва 2014 йил 6 августда жавоб чоралари кўрди, импорт ўрнини босиш сиёсатини олиб бора бошлади ва бир неча бор санкциялар тилида у билан гаплашиш самарасиз бўлишини билдирди. Россияга етказиб бериш тақиқланган товарлар рўйхатида гўшт ва сут маҳсулотлари, балиқ, сабзавотлар, мевалар ва ёнғоқлар бор.
Россия томонидан жорий этилган озиқ-овқат эмбаргосидан ғарб давлатларининг йўқотишлари йилига тахминан 8,3 миллиард долларга баҳоланмоқда. АҚШ, Европа иттифоқи, Канада, Австралия ва Норвегиядан озиқ-овқат маҳсулотлари тақиққа тушди.
Ўзбекистон маҳсулотларининг устунлиги
Хусусан, Россиянинг озиқ-овқат эмбаргоси Ўзбекистонга россиялик истеъмолчиларга маҳсулот экспорти ҳажмини оширишга ёрдам берди. Шу билан бирга, таъкидланишича, рақобат ҳали ҳам юқори даражада сақланиб турибди.
«Озиқ-овқат эмбаргоси, албатта, Ўзбекистон маҳсулотларининг Россияга экспорти ошишига туртки берди», - дея хабар қилди Central Asia Investments таҳлилчиси Ильхат Тушев РИА Новости’га.
Унинг ҳисоб-китобларига кўра, мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш учун 2017 йилда яратилган «яшил йўлак» экспортни оширишда муҳим роль ўйнади.
Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигининг Маҳсулотлар экспортига кўмак кўрсатиш бўйича бўлим бошлиғи Пўлат Асраевнинг фикрича, ўзбек мева ва сабзавотлари Россия бозорида «эрта маҳсулот учун юқори нарх» устунлигига эга - бошқа давлатларга қараганда эртароқ етилиш туфайли.
«Ўзагроэкспорт» компаниясининг маълумотларига кўра, Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш ҳажми 2017 йилда 30 фоизга ошди - 111 миллион долларгача, жисмоний таъминот ҳажми эса - 162 минг тоннага (+32 фоиз).
Компания Россиянинг 16та минтақасида ўз ваколатхоналарини очди, шунингдек, қатор йирик ретейлерлар - X5, «Магнит», «Меридиан», «Холидей», «Мария-ра» билан шартномалар ва битимлар тузилди.
Шу билан бирга, экспертларнинг фикрича, амбаргога қарамасдан, Россиянинг мева-сабзавот бозорида рақобат ҳамон юқори даражада бўлиб турибди.
«Туркиядан етказиб беришга бўлган чеклов бекор қилинди, хитойлик етказиб берувчилар Россиянинг Сибирь минтақаси каби муҳим бозорда рақобатчиларимиз бўлиб қолмоқда», - дея таъкидлаб ўтди «Ўзагроэкспорт» ходими.
Компаниядан ҳисоблашларича, Ўзбекистон логистика нуқтаи назаридан жуда қулай жойлашган, Санкт-Петербург ва Иркутскка етказиб бериш харажатлари ўхшашдир ва бундан фойдаланиш лозим - логистикани йўлга қўйиш ҳамда қадоқлаш, сертификатлаш ва ўз брендларини илгари суриш бўйича масалалар устида ишлаш керак.
«Бугунги кунда биз ЕИ ва Туркиядан бўлган рақобатчиларимиз қамраб олмаган минтақаларга маҳсулот етказиб бера оламиз. Биринчи навбатда, бу Сибир минтақаси», - дея аниқлик киритган агентлик суҳбатдоши.
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, республикадан янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажми 2017 йил якунлари бўйича 15,6 фоизга ошди - 708,8 миллион долларгача. Шу билан бирга, Россия жами маҳсулотларнинг 18 фоизлик улушига эга.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида экспорт ҳажми 1,73 баробарга ўсди - 463,2 млн долларгача, ёки 590,6 минг тоннагача (+1,75 марта). Шу билан бирга, Россияга етказиб беришнинг улуши 15,2%ни ташкил этди.
Экспертларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон мева ва сабзавотларининг катта қисми Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги имтиёзлардан фойдаланаётган Қозоғистон ҳамда Қирғизистондаги воситачилар орқали Россияга етказиб бериляпти.
Мавзуга оид
09:59
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024