Daimler Эрондаги ишини тўхтатмоқда
Daimler концерни Эронда АҚШ санкцияларининг жорий этилиши туфайли ўз ишини тўхтатмоқда, Теҳрон билан ядровий битимнинг келажаги атрофидаги сиёсий вазиятни диққатлик билан кузатиб боришда давом этмоқда, деб маълум қилишди компаниядан.
Душанба кунидан АҚШ Эронга қарши кенг кўламли санкцияларни қайта тиклади, улар Эрон ядро дастури бўйича Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режасига эришилгани туфайли аввал тўхтатиб қўйилганди. АҚШ президенти Дональд Трамп май ойи бошларида Вашингтон Эрон билан ядро дастури бўйича келишувдан чиқиши ҳақида эълон қилди. У Теҳронга қарши барча санкциялар, шу жумладан, иккиламчи, яъни Эрон билан бизнес юритадиган бошқа мамлакатларга нисбатан ҳам санкциялар тикланиши ҳақида хабар берди.
«Эронда шундоқ ҳам чекланган фаолиятимизни жорий этилган санкцияларга мувофиқ тўхтатдик. Биз сиёсий воқеаларни, айниқса, ядро битими бўйича ўзгаришларни диққат билан кузатиб борамиз», - дейилади Daimler’нинг баёнотида.
Шунингдек, баёнотда айтилишича, «Эрон иқтисодиёти ва автомобиль бозорлари кутилганидан анча заифлашди».
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024