Спорт | 07:26 / 07.08.2018
35068
1 дақиқада ўқилади

MMA жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлди

Фото: Instagram /makhmud_muradov

MMA жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлди. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифаси орқали хабар берди.

«Яна бир орзу рўёбга чиқди. Ҳурматли президентимиз Шавкат Мирзиёевга алоҳида миннатдорлик билдирмоқчиман. 26 йил давомида шу куннинг келишига шубҳа қилмагандим, ҳеч қачон ўз аждодларимни ва ўзбек замини ўғлони эканлигимни унутмаганман, бугун эса буни тасдиқловчи ҳужжатни қўлга олдим. Ўз юртимнинг тўла ҳуқуқли фуқароси сифатида унинг шаънини жаҳон ареналарида ҳимоя қилишга ва ҳар бир давлат ўзбек спортчиларининг қудратини билиши учун байроғини кўкларга кўтаришга ваъда бераман. Ҳар бир инсон орзу билан яшайди, меники эса бугун ушалди. Яна бир бор раҳмат...», - дея ёзган М.Муродов.

Маълумот учун, Маҳмуд Муродов асли Тожикистонда таваллуд топган. Кўп йиллардан бери жаҳон рингларида Ўзбекистон байроғи остида жанг қилиб келаётган эди.

Мавзуга оид