Спорт | 19:00 / 07.08.2018
6062
2 дақиқада ўқилади

«Реал»га ўтишни истаётган Куртуа бойкот бошлади. «Челси» уни жазолайди

«Челси» дарвозабони Тибо Куртуа клубнинг иккинчи машғулотини ҳам ўтказиб юборди.

Душанба куни тонгида бельгиялик дарвозабон «Реал»га ўтиш аҳдида қатъийлиги ва лондонликлар клубига қайтмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

BBC хабарига кўра, «Челси» ушбу иш бўйича чора кўришни бошлаган. 26 ёшли футболчига 200 минг фунт миқдорида жарима қўлланиши кутилмоқда.

Куртуанинг клуб билан шартномаси муддати тугашига бир йил муддат қолган. Аммо шу ёздаёқ Мадрид клубига ўтиб кетишни режалаштирмоқда.

Sky Sports хабарига кўра, «Челси» янги дарвозабон топса, Куртуани қўйиб юбориши мумкин, аммо Англияда бу сафарги трансферлар даричаси 1 сентябрда эмас, чемпионат бошланиши арафасида, 9 август куни ёпилади ва клуб Куртуани сотса, асосий дарвозабон топа олмаслигидан ташвишланмоқда.

Бундан аввалроқ, «Челси» Куртуа ўрнига «Атлетик»дан Кепа Аррисабалагани ёки «Атлетико»дан Ян Облакни сотиб олиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Лондон клуби шунингдек «Сток Сити» дарвозабони Жэк Батлэндни Куртуага муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Лондонликлар «Эвертон»дан Жордан Пикфордни сотиб олишга ҳам уринган аммо рад жавоби олган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид