Спорт | 17:39 / 07.08.2018
18085
2 дақиқада ўқилади

Видео: Эктор Купернинг Ўзбекистондаги саргузаштлари бошланди

Кеча Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинди. Анжуман ниҳоясига етиши биланоқ Эктор Купер ўзбек футболи билан яқиндан танишишни бошлаб юборди, деб ёзади ЎФА расмий сайти.

Фото: ufa.uz

Эктор Купернинг дастлабки ташрифи “Бунёдкор” футбол академиясига уюштирилди. У ерда мутахассис футболчиларга яратилган шарт-шароитлар, машғулот заллари, футбол майдонлари, болалар истиқомат қиладиган ётоқхоналар билан танишди. Ижобий тарафлари ва камчиликлар ҳақида ўз фикр ва маслаҳатларини бериб ўтди.

Шундан сўнг Эктор Купер “Миллий” стадионига ташриф буюрди. Стадионни кўздан кечириб, ўзбек футболи тарихи музейини айланди. “Миллий” стадионга уюштирилган ташриф сўнгида фахрий меҳмонлар китобига ўз фикрларини ёзиб қолдирди.

Фото: ufa.uz

“Миллий” стадиондан чиққач Эктор Купер Тошкент темирйўл муҳандислари институти ҳудудида жойлашган “Ўзбекистон темир йўллари спорт стадиони”га борди. У ерда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг машғулотини кузатди. Мураббий ва футболчилар билан танишиб, улар билан суҳбатлашди. Машғулот охирида Равшан Ҳайдаров ва унинг жамоасига Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида омад тилади.

«Tribuna.uz» Эктор Купернинг Ўзбекистонга ташрифи ва илк матбуот анжуманига бағишлаб кичик видеолавҳа тайёрлади.

Футбол оламидаги шу ва бошқа энг сўнгги янгиликларни кузатиб бориш учун Tribuna’нинг YouTube`даги саҳифаси ҳамда Telegram-каналига обуна бўлинг.

Мавзуга оид