Volkswagen икки қаватли ғилдиракли уйни намойиш этди
Volkswagen компанияси Crafter модели негизида тайёрланган Grand California деб номланувчи «икки қаватли» ғилдиракли уйни намойиш этди. Янгилик Дюссельдорфда бўлиб ўтган кемперлар кўргазмасида намойиш этилди – ўтган йили худди шу ерда бу машинанинг концептуал нусхаси намойиш этилганди.
Машинанинг узунлиги олти, ғилдирак базаси 3,6 метрга тенг. Кабина баландлиги 2,2 метр. Деярли 180 даражага буриладиган олд ўриндиқлар ортида тушлик қилиш учун стол жойлашган. Унинг ортида бир квадрат метр майдонли ювиниш хонаси бор.
Чироқлар ҳаракат датчиги ёрдамида автоматик равишда ёнади ва ўчади. Ювиниш хонасидаги ҳарорат бошқариб турилади, сув идишининг сиғими 110 литрни ташкил этади.
Янаям орқароқда иккита конфоркали плита ва раковина жойлашган. Бу ерда турли шкафлар ва сиғими 70 литрга тенг музлаткич бор. Салоннинг орқа қисмига катта каравот қўйилган. «Иккинчи қават»га яна иккита каравот жойлашиши мумкин, у ҳолда машинанинг баландлиги деярли уч метрга етади.
Компаниянинг California деб номланувчи яна бир кемпери бор. У икки киши яшаши ва таом тайёрлаб овқатланиши учун барча шароитларга эга.
Мавзуга оид
20:31 / 13.11.2024
Volkswagen Tesla’нинг рақобатчиси билан 5,8 млрд долларлик битим имзолади
22:16 / 28.10.2024
Volkswagen Германиядаги камида учта заводини ёпади
08:30 / 26.09.2024
VW касаба уюшмаси билан иш ҳақи ва қисқартиришлар бўйича келиша олмади
13:49 / 05.09.2024