Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анжелина Жоли Брэд Питт оз алимент тўлаётганидан шикоят қилди
Фото: Best Life Central
Голливуд актрисаси Анжелина Жоли судга мурожаат қилиб, Брэд Питтни уларнинг умумий фарзандлари учун етарлича алимент тўламаётганликда айблади, деб хабар берди NBC.
"Питтнинг алимент тўлаш мажбурияти бор. Бугунги кун ҳолатига кўра, у ажрашганидан буён етарлича миқдорда пул тўламади", — дейилади Жолининг адвокати Саманта Блей Дежиннинг Лос-Анжелес судига мурожаатида.
Айтилишича, Жоли суд Питтни алимент тўлашга мажбур қилишига эришмоқчи.
"Болалар учун тўлов бўйича норасмий келишув бир ярим йил давомида бажарилмагани боис алимент ундириш масаласида судга мурожаат қилиш кўзда тутилган", — дейилади баёнотда.
TMZ порталининг хабар беришича, Жоли суддан никоҳдан ажратиш жараёнини тезлаштиришни сўраган.
2016 йил сентябрда Жоли Брэд Питт билан ажрашиш учун судга мурожаат қилгани хабар қилинганди. Актриса шунингдек, олти нафар фарзандини ўзи билан қолдиришларини сўраган.
Мавзуга оид
22:48 / 05.11.2019
Актриса Анжелина Жоли бомба туфайли суратга олиш жойидан эвакуация қилинди
12:41 / 15.04.2019
Анжелина Жоли ва Бред Питт ажрашишди
16:43 / 17.12.2018
«Катрина» довулидан жабрланганлар 13 йил ўтиб Брэд Питтни судга беришди
23:40 / 27.06.2018