Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Брансонни озод қилишга ваъда бермади
АҚШ давлат департаменти бошлиғи ўринбосари Жон Салливан билан учрашган ташқи ишлар вазири ўринбосари Седат Онал бошчилигидаги Туркия делегацияси америкалик пастор Эндрю Брансонни озод қилиш мажбуриятини олишни рад этди, деб хабар берди Блумберг агентлиги америкалик мансабдорга таяниб.
Чоршанба куни давлат департаменти Салливан Седат Онал билан америкалик пастор Эндрю Брансон тақдирини ва икки томонлама муносабатларни муҳокама қилганлигини хабар қилди.
Агентлик манбасининг сўзларига кўра, Туркия томони май ойида Нью-Йоркда 32 ойга қамалган Мехмет Хакан Атилла директор ўринбосари бўлган Halkbank банки масаласини кўтарган.
Америка томони Брансон озод этилмагунча Halkbank масаласи муҳокама қилинмаслигини билдирган, деб хабар берди Блумберг.
Ўз навбатида Wall Street Journal газетаси ўз манбасига таяниб бу ҳол Дональд Трамп маъмурияти Туркияга нисбатан янги санкциялар жорий этилишига олиб келиши мумкинлигини ёзмоқда.
Аввалроқ АҚШ молия вазирлиги америкалик пастор Эндрю Брансон сабабли Туркия адлия вазири Абдулҳамит Гюл ва ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуга нисбатан санкциялар жорий этилганини эълон қилганди. Улар «пасторнинг ҳибсга олинишида етакчи ролни ўйнашган» дейилади АҚШ молия вазирлиги баёнотида.
Брансон 2016 йилдан буён ҳибсда сақланмоқда, уни ҳозирда АҚШда яшовчи Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқада бўлганликда айблашмоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025