Ўзбекистон | 11:33 / 09.08.2018
26655
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аэропортдаги божхоначиларнинг энди погонлари бўлмайди

Фото: customs.uz

Ўзбекистон аэропортларида божхоначиларнинг янги формаси жорий этилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Давлат божхона қўмитасидан хабар беришди.

Эндиликда ҳарбий унвонлар кўкракка тақиладиган металл пластиналарга туширилади, погонлар эса бўлмайди.

Маҳкама матбуот хизматидан таъкидлашларича, погонли махсус форма йўловчиларга руҳан салбий таъсир кўрсатади ва ишончли алоқа ўрнатишга йўл қўймайди.

Хабар қилинишича, янги либос божхоначиларга пойтахтимиз йўловчилари ва меҳмонларини яхшироқ кутиб олиш ҳамда кузатишга имкон беради.

Мавзуга оид