Фан-техника | 19:25 / 10.08.2018
23834
1 дақиқада ўқилади

Аккумулятори алмаштирилган iPhone портлаб кетди

Хитойлик қиз Pear Video видеохостингига аккумулятори алмаштирилган iPhone’нинг портлаши акс этган видеоёзувни жойлаштирди.

Видеода қиз автомобилда кетаётиб смартфонини олд панелга қўйгани кўринади. Кейин портлаш товуши эшитилиб, смартфондан тутун кўтарилади, қиз эса қичқириб юборади. Бир неча сониядан сўнг қурилма олов ичида қолади.

Видеога изоҳда ёзилишича, iPhone аккумулятори шу йилнинг февралида алмаштирилган. Кейинроқ портлашга сифатсиз батарея сабаб бўлгани маълум бўлди.

Мавзуга оид