Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ПФЛ ультиматум қўйди - «Пахтакор», «Қўқон-1912» ва яна тўртта клуб Суперлигадан четлатилиши мумкин
Профессионал футбол лигаси зиммасидаги қарзлардан қутула олмаётган Суперлига клубларини огоҳлантирди.
ПФЛ хабарига кўра, айни вақтда «Сўғдиёна», «Қўқон-1912», «Бунёдкор», «Навбаҳор», «Пахтакор» ва «Бухоро» клубларида турли хил қарзлар мавжуд.
Бу ҳолат 14 август — сешанба куни соат 15:00га қадар бартараф этилмаса, жамоалардан 3 очко олиб ташланади. 22-турдан кейин эса уларни Суперлига ўйинларидан олиш ёки 6 очкодан маҳрум қилиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.
Аввалроқ, ПФЛ қарзлари мавжудлиги туфайли, Про-лиганинг 2та клуби - «Ёзёвон» ва «Норин» жамоаларига техник мағлубият ёзган эди. Эътибор беринг, улардан очко олиб ташланмади, балки техник мағлубият ёзилиб, рақибларига уч очко олиб берилди.
Энди эса ПФЛ Суперлига клубларига техник мағлубият билан эмас, балки уч очко олиб ташланиши билан таҳдид қилмоқда.
ПФЛ томонидан ўзбек футболи клубларига қилинаётган бундай икки хил муносабатни қандай тушуниш мумкин?
Мавзуга оид
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
14:40 / 07.04.2025
«Пахтакор» «Сўғдиёна»га ҳам ютқазди, «Бунёдкор» биринчи ўринда
13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам
03:09 / 12.03.2025