Жаҳон | 20:15 / 10.08.2018
8597
1 дақиқада ўқилади

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида АҚШнинг КХДРга қарши санкцияларни кенгайтириш бўйича сўровини блоклади

Фото: twitter.com / @KvanOosterom

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида АҚШнинг Шимолий Корея бўйича янги юридик ва жисмоний шахсларни санкциялар рўйхатига киритиш борасидаги сўровини блоклади. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар қилди.

Хабарда айтилишича, санкция остига тушадиган ташкилотлар рўйхатига гўёки ноқонуний фаолият билан шуғулланадиган ва КХДРга қарши санкцияларни бузаётган Россиянинг «Агросоюз» тижорат банки ҳам киритилган. Россия ТИВ Американинг бу иддаосини ишончсиз деб атади.

Америка томонининг КХДРга «максимал босим» ўтказиш позицияси Корея яриморолидаги вазиятни барқарорлаштиришга салбий таъсир кўрсатади, дея қайд этилади ТИВ баёнотида.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид