Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева Қибрай тумани хотин-қизларининг яшаш ва ишлаш шароитлари билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Тошкент вилояти Қибрай туманига ташриф буюриб, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит, хотин-қизларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида Бош вазир ўринбосари туман ФҲДЁ бўлими фаолияти, тадбиркор аёллар, меҳнат билан банд хотин-қизларнинг иш жараёнлари билан ҳам танишди, дея маълум қилади Kun.uz'нинг Тошкент вилоятидаги манбаси.
Шунингдек, учрашув давомида Қибрай туманининг Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларига оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, муаммоли ва низоли ҳолатларни ҳал қилишда қандай чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқлигини ҳам кўрсатиб ўтди.
Мазкур ташриф Тошкент вилоятида Хотин-қизлар фаолияти ва ҳаёти билан боғлиқ кўплаб масалаларнинг самарали ечимини топишда алоҳида аҳамият касб этиши шубҳасиз.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
16:16 / 16.05.2025