Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда аҳоли кам яшайдиган ҳудудларга жўнатмаларни дронлар ёрдамида етказиб бериш бошланади
Япония транспорт вазирлиги август ойи ичида аҳоли кам яшайдиган ҳудудларга жўнатмаларни учувчисиз учар қурилмалар ёрдамида етказишга рухсат бериши мумкин, деб ёзади "Асахи" газетаси.
Газета манбасининг хабар беришича, хавфсизликни таъминлаш мақсадида жўнатмалар ҳозирча кам сонли аҳоли яшайдиган узоқ орол ва тоғли масканларга етказиб берилади. Бундан ташқари, жўнатма эгалари жўнатмани келиб олиб кетишлари учун компаниялар дронлар қўнадиган махсус жойлар ташкил этишлари керак бўлади.
Вазирлик шунингдек, етказиб бериш хизматини кўрсатувчи компанияларга дронларни махсус об-ҳаво сенсорлари ҳамда парвоз ва режадан ташқари қўнишларни кузатиш имкониятини берувчи камералар билан жиҳозлаш мажбуриятини юклашни режалаштирмоқда.
Газета келажакда бундай турдаги етказиб бериш хизматидан табиий офатлар оқибатларини бартараф этишда ҳам фойдаланиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025