Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камчаткада Ўзбекистон фуқароси ўз ватандошининг умрига зомин бўлди
24 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўз ватандошини тасодифан ўлдирганликда гумон қилинмоқда. У «Komatsu» юк ортувчи ўзиюрар машинани бошқариб, эркакни босиб кетган. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Камчатка ўлкаси бўйича Тергов бошқармаси хабар берди.
Тергов версиясига кўра, фожиа 8 август куни Дальний қишлоғидаги асфальт заводи ҳудудида юз берган. Эркак тегишли рухсатнома ва ҳудудни тозалаш бўйича хизматлар кўрсатишга ҳуқуқи бўлмай туриб, «Komatsu» маркали юкортгични бошқарган. У ташкилот вакилларининг йўқлигидан фойдаланган, ҳамда ишни имкон қадар тезроқ бажариш мақсадида юкортгичда ҳаракатланиб, бурилиш билан боғлиқ манёврни амалга оширган, бироқ ўз ҳаракатлари хавф туғдирмаслигига ишонч ҳосил қилмаган. Натижада, ўз шериги - Ўзбекистон фуқаросини босиб кетган. Эркак олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди.
«Тергов маълумотларига кўра, Ўзбекистондан келган меҳнат мигрантлари ноқонуний тарзда Камчатка ўлкаси ҳудудида бўлган, уларнинг мамлакатда бўлиш учун рухсатнома муддати тугаган», - дея аниқлик киритишган маҳкамадан.
Ҳозирда иш бўйича суд экспертизалари тайинланди, содир этилган жиноятнинг барча тафсилотларини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025