Спорт | 08:27 / 13.08.2018
14273
1 дақиқада ўқилади

Профессионал боксчи Улуғбек Собиров фаолиятидаги 7-ғалабасини қўлга киритди

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган ўзбекистонлик боксчи Улуғбек Собиров фаолиятидаги еттинчи жангини Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказди, деб хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.

8 раунд этиб белгиланган тўқнашувда у мезбон боксчи Терават Йохангохга (19-8-0, КО13) қарши рингга кўтарилди. Жангни фаол бошлаган спортчимиз иккинчи раундга келиб тўлиқ устунликка эга бўлди ва рақибини нокаутга учратиб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.

Жорий йилнинг 29 июлида у филиппинлик Деннис Падуа (11-15-2, КО6) билан куч синашиб, жангнинг биринчи раундидаёқ рақибини рингга қулатган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ўтказилган 6 жангда Улуғбек барчасини ғалаба билан якунлаган ва 4 тасида нокаут қайд этган эди. 

Мавзуга оид