Спорт | 00:21 / 14.08.2018
4833
1 дақиқада ўқилади

РПЛ. «Зенит» қаторасига учинчи ғалабани қўлга киритди

Россия Премьер-Лигасида 3-тур ўйинлари якунланди.

«Рубин» ўз майдонида «Зенит» билан беллашди ва 0:1 ҳисобида ютқазди. Ягона голни 78-дақиқада Ерохин урди. Қизиғи шундаки, «Зенит» 71-дақиқада Кузяев четлатилганидан сўнг, бир футболчи кам бўлиб қолган эди.

Бу питерликларнинг чемпионатдаги қаторасига 3-ғалабаси бўлди. натижада «Зенит» 9 очко жамғариб, 100% натижа билан пешқадамликни сақлаб қолди. «Рубин» 4 очко билан 8-ўринда бормоқда. 

РПЛ, 3-тур
Рубин – Зенит 0:1 
13 август, «Қозон-Арена» 
Гол: 0:1 – 78 Ерохин. 
с – Жанаев, Чико, Навас, Сорокин, Камболов, Могилевец, Байрамян, Коновалов, Кудряшов (Устинов, 45), Бухаров (Шекари, 46), Азмун.
Зенит – Лунев, Мевля, Иванович, Смольников, Набиуллин, Кузяев, Нобоа, Шатов (Ерохин, 46), Паредес, Мак, Дзюба.
Огоҳлантиришлар: Кудряшов (43), Мевля (54), Кузяев (64), Коновалов (73).
Четлатиш: Кузяев (71).

Мавзуга оид