Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўғирлик қилган ўқувчилар қўлга олинди
Жиззах шаҳрида шу йил 11 август куни номаълум шахслар Обод маҳалласида жойлашган “Аср” қаҳвахонаси олдида Ў.С. томонидан қаровсиз қолдирилган “Нексия” русумли автомашинаси юкхонасидан 2 млн. 400 минг сўм пули, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашина ҳужжатларини ўғирлаб кетганлар.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ш.Сайдуллаев кўчасида яшовчи, Жиззах транспорт саноат касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси И.А. ва Фарғона кўчасида яшовчи, Тошкент темир йўллари касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси, Ш.Б. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
09:27 / 15.05.2025