Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат департаменти Тожикистонни сайёҳлар учун хавфли деб атади
Тожикистон АҚШнинг сайёҳлар учун хавфсиз мамлакатлар рейтингида (Travel advisory level) бир поғона пастга тушди, деб хабар берилмоқда давлат департаменти сайтида.
Тожикистон эндиликда ушбу рейтингда «юқори даражадаги эҳтиёткорлик» белгиси остидаги иккинчи гуруҳга киритилди.
Давлат департаменти АҚШ фуқароларига Тожикистонда бўлганларида маҳаллий ОАВни кузатиб туришни, ўз йўналишларини аниқ белгилаб олишни, одамлар гавжум жойлар ва жамоат транспортидан узоқроқ юришни маслаҳат бермоқда.
«2018 йилнинг 29 июлида Данғарадаги теракт оқибатида АҚШнинг икки нафар фуқароси ҳалок бўлди. Гарчи Тожикистон ҳукумати объектлари асосий нишон бўлса-да, террорчилар бошқа жойларда, масалан, яшаш масканлари, клуб ва ресторанлар, меҳмонхоналар, очиқ ҳаводаги кўнгилочар тадбирларда хуружларни амалга ошириши мумкин», - дейилади хабарда.
Тravel advisory level рейтингида мамлакатлар тўртта хавфсизлик даражасига ажратилган бўлиб, Тожикистон илгари бу рўйхатда биринчи гуруҳда эди.
Эслатиб ўтамиз, 29 июл куни Хатлон вилоятининг Данғара туманида автомобиль бостириб бориши натижасида мамлакатда велосипедда сайр қилиб юрган тўрт нафар хорижлик: икки нафар АҚШ ҳамда Нидерландия ва Швейцария фуқаролари ҳалок бўлганди.
Тожикистон бош прокуратураси баёнотига кўра, хорижлик сайёҳларга ҳужумни аввалдан ишлаб чиқилган режа асосида «Ислом давлати» ниқоби остида «Тожикистон ислом уйғониш партияси» экстремистик-террорчи ташкилоти аъзолари амалга оширишган.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024