Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон шаҳри ва Шаҳрихон туманидаги спортга ихтисослашган мактаб-интернатлари илк ўқувчиларини қабул қилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги “Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 410-сонли қарорига асосан вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфида фаолият кўрсатиб келган футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари негизида Андижон шаҳри ҳамда Шаҳрихон туманларида спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ташкил этилди.
2018-2019 ўқув йили учун Андижон ва Шаҳрихон спортга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари 2017-2018 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 4-синфини тамомлаган умумтаълим мактаблари ўқувчиларини танлов асосида қуйидаги спорт турлари бўйича ўқишга қабул қилади.
Андижон шаҳар спортга ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Спорт турлари:
1. Стол тенниси
2. Сузиш
3. Чим устида хоккей.
Манзил: Андижон шаҳри, Бобуршох кўча 2-уй (собиқ Андижон шаҳар футбол лицейи).
Мурожаат учун телефонлар:
+99891-603-13-23,+99890-211-08-07,+99890-253-54-95
Шаҳрихон тумани спортга ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Спорт турлари:
1. Стол тенниси
2. Дюздо
3. Бокс
4. Волейбол.
Манзил: Шаҳрихон тумани, Шодлик кўча 2-уй (собиқ Шаҳрихон тумани
33-футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати)
Мурожаат учун телефонлар:
342-10-93, 342-10-79, +99894-380-42-12, +99893-780-68-33
Ҳужжатлар 2018 йил 20 август кунига қадар мактаб-интернатларида ташкил этилган қабул комиссиялари томонидан қабул қилинади.
Спортга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқишга қабул қилинган ўқувчилар бепул ётоқхона ва 4 маҳал иссиқ овқат билан таъминланади. Машғулотлар замонавий спорт иншоотларида малакали мураббийлар томонидан олиб борилади.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025