Ўзбекистон | 19:46 / 15.08.2018
55433
1 дақиқада ўқилади

Баҳодир Ғойибназаров Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигидан ҳам кетди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида раҳбар ўзгарди. Туман ҳокими Баҳодир Ғойибназаров ишдан олинган.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, энди туманнинг янги ҳокими Шуҳрат Санжарович Муҳаммадхонов бўлган.

Қайд этиш керакки, Баҳодир Ғойибназаров 2017 йилнинг апрель ойида президент танқидидан кейин Олмазор тумани ҳокими лавозимидан озод этилган, аммо шу йил охирида, 2017 йилнинг декабридан Шайхонтоҳур туманига ҳокимлик қила бошлаганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент шаҳрини айланган, шу куни Шайхонтоҳур тумани фаоллари билан учрашув ўтказганди. Йиғилишда президент шаҳарнинг ҳам тарихий, айни вақтда марказий туманларидан ҳисобланган Шайхонтоҳурдаги вазиятни кескин танқид қилган, аҳоли учун шароитлар етарли даражада яратилмагани айтиб ўтилганди.

Бироз аввалроқ Ойбек Анваржонович Ҳошимов Шайхонтоҳур туманининг янги прокурори этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид