Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонадонга бостириб кириб, ҳовлисида турган «Каптива»ни олиб қочиб кетган шахс ушланди
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида шу йил 1 август куни номаълум шахс юзига ниқоб кийган ҳолда “Шарқ” МФЙда яшовчи М.М.нинг уйига бостириб кириб, ўз хонасида ухлаб ётган 22 ёшли ўғли М.Н.ни пичоқ билан қўрқитиб, пул талаб қилиб, уйидан 5 млн. 330 минг сўм пулини олиб, ҳовлисида турган М.М.га тегишли “Каптива” русумли автомашинани номаълум томонга ҳайдаб кетган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Чуст тумани ҳудудидан ўтувчи “Наманган-Пунгон” автомобиль йўлининг 44-км.да йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган ҳолда топилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тўрақўрғон тумани яшовчи муқаддам судланган 21 ёшли Ш.З. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025