Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
II чоракда тижорат банклари аҳолидан 868 млн доллар сотиб олди
Жорий йилнинг I чорагида мамлакатимизга халқаро пул ўтказмалари орқали 950 млн. доллар миқдоридаги валюта маблағлари кириб келган бўлса, II чоракда ушбу кўрсаткич 1,4 баробарга ошиб 1 335 млн. долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2018 йил I ярим йиллиги бўйича нақд пул муомаласи шарҳида айтилади.
Тижорат банклари томонидан I чоракда аҳолидан 420 млн. доллар миқдоридаги (3,4 трлн. сўм) хорижий валюта сотиб олинган бўлса, II чоракда ушбу кўрсаткич 2 баробарга ошиб 868 млн. долларни (6,9 трлн. сўм) ташкил этди. Мазкур ҳолат нақд пулга бўлган 3,5 трлн. сўмлик қўшимча талабни юзага келтирди.
“Шу билан бирга, аҳоли томонидан чет эл валютасини миллий валютага айирбошлашга бўлган талабнинг ошиши миллий валюта курсининг жорий йил бошидан мустаҳкамланиб бориши билан ҳам изоҳланиши мумкин”, - дейилади шарҳда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда нақд пул ҳажми ортаётгани хабар берилганди.
Шу билан бирга, Марказий банк кичик номиналдаги банкнотларни муомаладан босқичма-босқич билан қайтариб олаётгани маълум бўлди.
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
12:24 / 24.04.2025