Қобулдаги таълим муассасасида худкуш уюштирган портлашда 40дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Афғонистон пойтахти ғарбида амалга оширилган портлаш натижасида камида 48 киши қурбон бўлди, 67 киши жароҳатланди. Бу ҳақда шифокорларга таяниб Reuters хабар берди.
Худкуш террорчи Дашти-Барчи туманидаги таълим муассасасига бостириб кирган ва портлаш содир этган. Ҳалок бўлганларнинг деярли барчаси талабалар. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса юз берган жойда юзга яқин киши бўлган.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани ушбу ҳужумни қоралади ва тергов ишлари ўтказишга буйруқ берди.
"Толибон" ҳаракати мазкур терактга алоқадор эмаслигини билдирди, деб хабар бермоқда Pajhwok агентлиги.
Мавзуга оид

20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи

11:41 / 17.04.2025
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди

07:02 / 16.04.2025
Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

20:09 / 15.04.2025