Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонлик 170 нафар санъаткор «Дўстлик оқшоми» концертида иштирок этиш учун Ўзбекистонга йўл олди
Тожикистонлик 170 нафар санъаткор «Дўстлик оқшоми» концерт дастурида иштирок этиш учун Ўзбекистонга йўл олди. Делегацияга Тожикистон маданият вазири ўринбосари Ибодулло Машраб бошчилик қилмоқда, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Икки давлат санъат усталарининг биргаликдаги концерт дастури 17 август куни «Ўзбекистон» Форумлар саройида бўлиб ўтади.
Тошкентда тожик маданияти ва санъатини таниқли артистлар Давлатманд Холов, Адҳам Холиқов, Саидқул Билолов, Тахмина Ниёзова, Муҳаммадрафи Кароматулло ҳамда республиканинг турли вилоятлари рақс ва эстрада жамоалари намойиш этади.
Мавзуга оид
16:02 / 11.05.2025
АҚШда Metallica концерти кучсиз зилзилага сабаб бўлди
19:25 / 20.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
20:29 / 06.04.2025
Қорақалпоғистонда илк бор очиқ осмон остида концерт ташкил этилди
17:52 / 04.12.2024