Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда гиёҳвандлик моддасини 12 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят-қидирув бошқармаси Наркотрафик ва гиёҳванд моддаларни қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирни амалга оширди.
Маълум қилинишича, Асака туманида истиқомат қилувчи М.К. ҳамда унинг жиноий шериги сифатида кўрилаётган С.Б. кучли таъсирга эга 927 грамм оғирликдаги опий гиёҳванд моддасини холис харидорга сотаётган пайти қўлга олинди. Салкам 1 кг оғу 12 минг АҚШ долларига баҳоланган бўлиб, ҳозирда ушбу иш юзасида тергов ҳаракати давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта аввал “Қорадори 2018” тадбири давомида фуқаро Т.Ш. Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 7 килограмм 258 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётганида қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025