Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Lily Education ўқув маркази Ҳиндистон университетларида таълим олиш имкониятини тақдим этади
Фарзандингиз тиббиёт, муҳандислик ва ахборот технологиялари соҳалари бўйича хорижда таълим олишини истайсизми?
Lily Education ўқув маркази сизга Ҳиндистон университетларида таълим олиш имкониятини тақдим этади.
Энди фарзандингиз Ҳиндистоннинг қуйидаги нуфузли таълим даргоҳларида грант ёки контракт асосида таҳсил олиши мумкин:
- Деҳли технология университети (Delhi Technological University);
- Ҳиндистон технология институти (Indian Institute of Technology);
- Миллий технология институти (National Institute of Technology).
Бу борада Lily Education ўқув маркази сизга яқиндан ёрдам беради. Кучли кадрларни етиштиришни мақсад қилган мазкур ўқув маркази Ўзбекистоннинг нуфузли билим масканларидан биридир.
Lily Education ўқув маркази икки йиллик дастур асосида Ҳиндистон университетларига абитуриентларни тайёрлайди. Дастурни тугатганлар нафақат Ҳиндистон, балки дунёнинг барча давлатлари олийгоҳларига ўқишга киришлари мумкин. Бу лойиҳа Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Фарҳод Арзиев ёрдамида ишга туширилмоқда.
Тиббиёт соҳаси бўйича кимё, биология ва физика фанлари, муҳандислик соҳаси бўйича физика, кимё, математика ва ахборот технологиялари курслари чуқур ўргатилади.
Дарслар ҳиндистонлик тажрибали ўқитувчилар томонидан инглиз тилида олиб борилади. Шунинг учун ҳам абитуриентлар IELTS имтиҳонидан камида 5,5 балга эга бўлиши керак.
Дастур Тошкент ва Андижон шаҳарларида сентябрь ойи охирида иш бошлайди. Унга 9-10 синф ўқувчилари қабул қилинади. Машғулотлар ҳафтасига 3 марта 3 соатдан ўтказилади. Дастурнинг бир ойлик нархи 820 минг сўм.
Лойиҳа билан яқиндан танишишни истаганлар 20 август куни соат 18:00да бошланадиган махсус тадбирда иштирок этишлари мумкин. Унда сиз ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб оласиз. Тадбирда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш талаб этилади.
Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси 144/1
Телефонлар:
(71) 278 77 72
(90) 991 26 18
Реклама ҳуқуқи асосида