Ўзбекистон | 14:10 / 16.08.2018
10662
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда сиртқи таълим шаклига тест синовлари бошқа санага кўчирилди

Самарқанд вилоятида 18 август куни таълимнинг кечки ва сиртқи йўналишлари бўйича бўладиган тест синовлари 19 августга кўчирилган. Бу ҳақда Давлат тест маркази Самарқанд вилоят бўлими «Kun.uz»га маълум қилган.

Давлат тест маркази томонидан таълимнинг кечки ва сиртқи йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Самарқандда тест синовлари 17-18 август кунлари ўтказилиши белгиланганди.

Ўзбекистон бўйлаб сиртқи таълим шаклига тест синовлари аввалига 20 августдан бошланиши белгиланганди. Аммо кейинроқ тест синовлари Қурбон Ҳайитига тўғри келиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида тест синовлари 17-20 август кунларига кўчирилганди.

Мавзуга оид