Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўров: америкаликларнинг аксарияти Трампнинг ишидан норози
Фото: AP
Politico нашрининг сўровига биноан Morning Consult хусусий компанияси томонидан ўтказилган сўровга кўра, америкаликларнинг 52 фоизи ҳозирги АҚШ президенти Дональд Трампнинг ишидан норози.
Сўралганларнинг 43 фоизи, аксинча, Америка президентининг ишидан мамнун эканини маълум қилган. Шу билан бирга, респондентларнинг 59 фоизи Қўшма Штатлар «нотўғри йўлдан» кетаётганини айтган.
Нашрдан таъкидлашларича, оралиқ сайловлар олдидан сайловчиларнинг фаоллиги ошди. Айни пайтда, Республикачилар партияси тарафдорларининг 75 фоизи, демократларни қўллаб-қувватловчиларнинг 72 фоизи ва мустақил сайловчиларнинг 3 фоизи сайловда иштирок этишни истамоқда. Уч ой олдинги сўров натижаларига кўра, сайловчиларнинг мос равишда 62, 61 ва 41 фоизи овоз беришга бориши ҳақида маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампнинг собиқ адвокати президент томонидан еб қўйилган ҳужжат ҳақидаги сўзларга изоҳ берганди.
Мавзуга оид
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025
Трамп АҚШ олийгоҳларига чет эллик барча талабалар қабулини тўхтатади
21:38 / 27.05.2025