Ўзбекистон | 08:06 / 16.08.2018
14884
6 дақиқада ўқилади

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Фото: protoday.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Угом-Чотқол давлат миллий табиат боги ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2966-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолияти ва мавжуд штат бирликларини Тошкент вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ҳақидаги таклифи маъқулланди.

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи тўғрисидаги низомга кўра, табиат боғи ҳудудидаги алоҳида экологик, маданий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган табиий объектлар ва комплекслар табиатни муҳофаза қилиш, рекреацион, илмий ва маданий мақсадларда сақлаб қолиш ҳамда улардан фойдаланиш учун мўлжалланган.

Табиат боғи ҳудудига тегишли ер, сув, ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиат объектлари ва комплекслар хўжалик ёки бошқа мақсадларда фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман олиб қўйилади ва улардан фақат унда белгиланган режимга мувофиқ фойдаланилади.

Табиат боғи Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги бўлган давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси ҳисобланади.

Қуйидагилар табиат боғининг асосий вазифалари ҳисобланади:

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимида (экологик тармоқда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги биологик ва ландшафт хилма-хиллигини таъминлаш, экологик мувозанатни сақлашда иштирок этиш;

рекреацион, илмий ва маданий мақсадларда табиий объектлар ва комплекслардан оқилона ва барқарор фойдаланишни таъминлаш;

атроф табиий муҳит мониторингини юритиш.

Табиат боги ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишда куйидаги функцияларни бажаради:

а) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимида (экологик тармоқ) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги биологик ва ландшафт хилма-хиллигини таъминлаш, экологик мувозанатни сақлашда иштирок этиш соҳасида табиат боғи ҳудудида:

табиий объектлар ва комплекслар, тарихий-маданий меросни сақлаш режимини таъминлайди;

табиий объектлар ва комплекслар, жумладан, ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонлар турларини қўриқлаш, такрор кўпайтириш ва ҳимоя қилиш ишларини ташкил этади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик талаблари, табиатдан фойдаланишга доир нормалар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;

бузилган табиий объектлар ва комплексларни қайта тиклайди; экологик-маърифий фаолиятни амалга оширади, аҳоли ўртасида экологик таълим-тарбия ишларига кўмаклашади;

б) рекреацион, илмий ва маданий мақсадларда табиий объектлар ва комплекслардан оқилона ва барқарор фойдаланишни таъминлаш соҳасида табиат боғи ҳудудида:

рекреация, жумладан, экологик туризм учун шароитлар яратади; табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан барқарор фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказилиши, илмий кадрлар, мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашади;

хўжалик субъектларига табиий объектлар ва комплекслардан барқарор, оқилона ва мақсадли фойдаланишга кўмаклашади;

табиий объектлар ва комплексларни сақлаш соҳасида илмий фаолиятни амалга оширади;

в) атроф табиий муҳит мониторингини юритиш соҳасида:

табиат боғининг айрим зоналарида рухсат этилган чекланган хўжалик ва бошқа фаолият таъсирида биохилма-хиллик мониторингини, қўриқхона зонасида эса табиий жараёнларининг табиий кечиши мониторингини юритади;

мониторинг маълумотларини қайта ишлаш ва умумлаштириш мақсадида мазкур табиий ҳудудда жойлашган давлат қўриқхонасига тақдим этади.

Табиат боғи ушбу низом ва бошқа қонун ҳужжатларига кўра, бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Табиат боғини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда:

Табиат боғининг директорини тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Табиат боғининг фаолиятини таъминлаш мақсадида мулкни тақсимлаб беради, жумладан, пул маблағларини ажратади;

даромадлар ва харажатлар сметаси ва табиат боғи маблағини сарфлаш ҳисоботини тасдиқлайди;

Табиат боғининг штат жадвалини тасдиқлайди;

Табиат боғининг фаолияти ва ҳудуддаги режимга риоя этилишини назорат қилади;

Табиат боғи рамзини тасдиқлайди;

Табиат боғининг бошқариш режаларини ва унинг бажарилиш натижалари бўйича ҳисоботларни тасдиқлайди;

Табиат боғи Илмий кенгашининг таркиби ва низомини тасдиқлайди; қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Табиат боғининг ҳудуди табиат боғига фойдаланишга бериладиган ер участкаларида, шунингдек, унинг чегараси доирасидаги бошқа юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ер участкаларида жойлашади.

Табиат боғи ташкил этилаётганда унинг ҳудуди қуйидаги зоналарга бўлинади.

табиат боғининг ҳудуди:

қўриқхона зонаси;

рекреация зонаси;

хўжалик мақсадида ва бошқа тарзда фойдаланиш зонасига (зоналарига) бўлинади.

Аҳолини соғломлаштириш учун шароит бўлган тақдирда, табиат боғида курорт табиий ҳудудлар учун назарда тутилган режимли курорт зоналари ажратилади.

Мавзуга оид