Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдан “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи остидаги ҳисоблагичларнинг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан республикага йирик миқдордаги товар моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
“Яллама” чегара божхона постида қўшни давлат фуқароси А.Т. бошқарувида кириб келган юк автомашинаси инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганида, автомашинага ортилган юклар билан йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар ўртасида тафовутлар мавжудлиги аниқланди.
Холислар иштирокида автомашинадаги юклар божхона кўригидан ўтказилганида эса шубҳалар ўз тасдиғини топди. Ҳужжатларга кўра юк машинасига Хитойдан келтирилган 3 минг 700 АҚШ доллари қийматидаги 25 тоннадан ортиқ товар-моддий бойликлар ортилган бўлиши лозим эди.
Аммо, кўрик давомида автомашинада ҳужжатларда умуман қайд этилмаган 4800 дона парда безаклари ва 1200 дона электр ҳисоблагичлар мавжудлиги аниқланди.
Баҳолаш бўйича экспертларнинг хулосасига кўра, юқоридаги ҳолатда олиб қўйилган товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 537 млн. 600 минг сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025