Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Pocophone F1 смартфонининг нархи 360 доллар атрофида бўлади
Xiaomi компанияси 22 август куни бўлиб ўтадиган POCO бренди остида ишлаб чиқарилган Pocophone F1 смартфони тақдимотига тайёргарлик кўрмоқда. Шу кунларда интернетда унинг нархи ҳақидаги маълумот пайдо бўлди.
My Smart Price ресурсининг маълум қилишича, Pocophone F1 Ҳиндистонда 360 долларга яқин нархда сотувга чиқади. Бу 6 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотирага эга бўлган смартфоннинг нархидир. Бундан ташқари, унинг 64 ГБ доимий хотирага эга арзонроқ версияси ҳам чиқади.
Snapdragon 845 чипи ўрнатилган смартфон 5,99 дюймли Full HD+ дисплейга эга. У 4000 мАс ҳажмли QC 3.0 тезкор қувватланиш хусусиятига эга аккумулятор ва иккита асосий камера билан жиҳозланган. Биринчи камера 12 Мп, иккинчиси эса 5 Мп ўлчамда суратга олади. Қурилма MIUI 9 қобиғи ўрнатилган Android 8.1 Oreo операцион тизимида ишлайди.
Мавзуга оид
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди
16:47 / 19.03.2025