Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи кутилмоқда
Туркманистон Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишига қизғин тайёргарлик кўрмоқда ва унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий туркман нашрлари хабар беради.
«Саммитни юқори даражада ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди. «Аваза» миллий туристик зонасида ташкил этилиши режалаштирилган саммит 24 август куни ўз ишини бошлайди», дейилади хабарларда.
Шунингдек, саммит доирасида жамғарманинг Барқарор ривожланиш бўйича давлатлараро комиссия, Сув хўжалиги ишларини мувофиқлаштириш бўйича давлатлараро комиссия ҳам иш олиб бориши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Туркманистон президентини туғилган куни муносабати билан самимий муборакбод этганди. Суҳбатда Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёевни жорий йил август ойида Ашхободда бўлиб ўтадиган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг саммитида иштирок этишга таклиф қилганди.
Мавзуга оид
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
16:14 / 03.09.2024
“Жаҳаннам дарвозаси”. Туркманистондаги энг диққатга сазовор жойлардан бири бўлган газ кратери ҳақида нималар маълум?
20:49 / 02.09.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси республика билан алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирди
17:24 / 15.08.2024