Иқтисодиёт | 13:20 / 19.08.2018
22055
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Туркия савдо ҳажми рекорд даражага етди 

Фото: Anadolu Agency

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо ҳажми рекорд кўрсаткични қайд этмоқда. Туркиянинг Тошкентдаги элчиси Башар Шен маълумотига кўра, бу рақам йил якунига қадар қарийб 2 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. 

Элчининг Анадўлу агентлигига берган интервьюсида икки мамлакатнинг савдо муносабатларида кескин ўзгариш бўлиши, тез орада савдо ҳажми 5 миллиард долларга етиши ҳақида сўз боради.

Шен мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёевнинг турк тадбиркорларини Ўзбекистонга фаол чорлаётганини таъкидлаб, бу ерда ҳеч қандай «ФЕТО»га алоқадор тузилма йўқлигини айтади. 

«Ташкилот мактаблари Ўзбекистонда ёпилгани бизни хурсанд қилади», дейди элчи. 

Унга кўра, «ФЕТО» мактаблари 1999 йилдан буён Ўзбекистонда  фаолиятини тўхтата бошлаган. Бу жаҳон ҳамжамияти ичида Ўзбекистоннинг узоқни кўра билганини ҳам англатади.

Мавзуга оид