Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UFC икки карра чемпионга Нурмагомедов ёки Макгрегор билан жанг бўйича рад жавоби берди
Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) икки карра чемпиони Жорж Сен-Пьер Ҳабиб Нурмагомедов - Конор Макгрегор жанги ғолиби билан куч синашмайди.
Ташкилот раҳбари Дана Уайтнинг сўзларига кўра, канадалик фақат ўз шахсий манфаатини кўзламоқда, шунинг учун унга рад жавоби берилди.
«Менга бу жанг қизиқ эмас. У билади, унга кўп маротаба айтганман. Сен-Пьер ўзига кўп пул олиб келадиган жанг қидирмоқда. Бу ёмон эмас, у айнан шу билан шуғулланиши керак. Бироқ, биз учун бу қизиқ эмас. Ярим ўрта вазнга қайтиш - умуман бошқа масала. Аммо, у жанг қила оладими ёки йўқми, буни билмайман», - дея Уайтнинг сўзларини келтиради MMA Mania.
37-ёшли Сен-Пьер ўзининг сўнгги жангини Майкл Биспингга қарши ўтказган бўлиб, ғалаба қозонган. 2018 йил июнь ойида у ўз фаолиятини тугатаётгани ҳақида эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC собиқ чемпиони Нурмагомедов-Макгрегор жанги ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди
18:33 / 15.08.2024