Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 14:53 / 21.08.2018
4224
1 дақиқада ўқилади
Баҳромов ярим финалда ютқазди. Энди у бронза медали учун кураш олиб боради
Фото: Kun.uz
Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг юнон-рум кураши баҳслари давом этмоқда.
Исломжон Баҳромов (-60кг) ярим финалда япониялик спортчи билан куч синашди. Ўзбекистон вакили ушбу баҳсда рақибига имкониятни бой берди. Энди у бронза медали учун кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елмурат Тасмурадов (-67кг) эронлик спортчи билан куч синашганди. У бу беллашувда рақибига 8:9 ҳисобида мағлубиятга учради.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш