Эрон ўзида ишлаб чиқарилган илк қирувчини тақдим этди
Теҳронда тантанали маросим бўлиб ўтди, унда эронлик ҳарбийлар ўзларида ишлаб чиқарилган дастлабки қирувчини тақдим этдилар. Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар бермоқда.
Мудофаа саноати куни арафасида ўтказилган маросимда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳам иштирок этди.
Самолёт Kowsar деб аталди. Қирувчи турли хил қуролларни ўзида олиб юриши мумкин. Ундан авиацияни қўллаб-қувватлаш бўйича операцияларда фойдаланиш режалаштирилган.
Таъкидланишича, қирувчи мудофаа саноати соҳасидаги мутахассисларнинг «кенг қамровли тадқиқоти» ёрдамида ишлаб чиқилган. Шунга қарамай, агентликнинг материалида самолётнинг батафсил тавсифи келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ эронлик икки жосус ушлангани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
19:58 / 24.11.2024
Эрон уранни бойитувчи илғор центрифугалардан фойдаланишни бошлаганини эълон қилди
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
08:39 / 22.11.2024
АЭХА раҳбари Эрон ядро дастури бўйича ҳисобот тайёрлайди
23:14 / 19.11.2024