Тошкентда 35 ёшли эркак «Малибу»ни ҳайдаб чиқиб кетиб, бедарак йўқолди
20 август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи Мадина А. ИИБга мурожаат қилиб, шу куни соат 09.00ларда бирга яшовчи турмуш ўртоғи 1983 й.т. Саидмуннавархон Абдуллаев ўзининг оқ рангли “Малибу”, 01 Z 990 ТА д.р. автомашинасини уйидан номаълум томонга ҳайдаб чиқиб кетиб бедарак йўқолганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, С.Абдуллаевни қидириб топиш чоралари кўрилган.
“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз С.Абдуллаевни ва унинг бошқарувида бўлган автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:47 / 26.11.2024
Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди
21:14 / 26.11.2024
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган машиналар устига дарахт шохи қулади
21:02 / 26.11.2024
Тошкент шаҳридаги айрим автобуслар ҳаракати йўналиши вақтинча ўзгартирилади
22:20 / 25.11.2024