Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 11:57 / 21.08.2018
5284
1 дақиқада ўқилади
Юнон-рум кураши. Исломжон Баҳромов ва Елмурат Тасмурадов чорак финалга чиқди
Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг юнон-рум кураши баҳслари бошланди.
Исломжон Баҳромов (-60кг) Хитой Тайпейи вакилига қарши гиламга чиқди. Баҳромов 47 сония ичида рақибини мағлуб этиб чорак финалга йўл олди.
Елмурат Тасмурадов (-67кг) илк жангини туркманистонлик рақибга қарши ўтказди. Елмурат Тасмурадов ҳам туркманистонлик полвонга қарши баҳсда муаммога дуч келмади ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш