Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия антидопинг агентликлари ҳамкорлик қилади
Россия антидопинг агентлиги (РУСАДА) Ўзбекистон миллий антидопинг агентлиги билан ҳамкорлик меморандумини имзолади, деб хабар берди ТАСС РУСАДА бош директори ўринбосари Маргарита Пахноцкаяга таяниб.
"Бугун Ўзбекистон миллий антидопинг агентлиги вакиллари уч кунлик ташриф билан келишди. Ташрифдан мақсад, допингга қарши ўзаро самарали курашишда ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва ривожлантириш ҳамда антидопинг фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тажрибага эга бўлишдир. Бугуннинг ўзида агентликлар ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзоланди", деди Пахноцкая.
Унинг айтишича, Ўзбекистон вакиллари РУАДА фаолиятининг барча йўналишлари билан танишиб чиқишади.
"Биз шунингдек, меҳмонларга антидопинг қоидаларининг эҳтимолий бузилиши натижаларини ўрганиш, қоида бузилиши ҳолатларини текшириш,тақиқланган моддалар ва усуллардан терапевтик мақсадларда фойдаланиш учун рухсатнома олиш тартиби, препаратларни текшириш хизматлари қандай ишлаши ҳақида маълумот берамиз", - деб қўшиб қўйди у.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
22:24 / 12.05.2025