Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда талабалар ўртасида математика бўйича халқаро олимпиада ўтказилади
Ўзбекистонда икки йилда бир марта Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Илм-фан ва технологиялар бўйича доимий қўмитаси ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар қўллаб-қувватлаши остида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида математикадан Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиадани ўтказиш режалаштирилмоқда. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бу ҳақида KUN.UZ'га маълум қилди.
Математика бўйича илк олимпиада 2018 йил октябрининг учинчи ўн кунлигида Урганч шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Олимпиада якунларига кўра, ғолиблар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари олий таълим муассасалари магистратурасига давлат гранти асосида кириш ҳуқуқини қўлга киритишади. Таъкидлаш жоизки, бу таълимнинг математика, физика, ахборот технологиялари, шунингдек муҳандис-техник профиль йўналишлари базасидаги магистратура ихтисосликлари бўйича тегишли қабул квотасидан ташқари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган Олимпиада ғолиби олий таълим муассасаси бакалавриатини тугаллаган вақтдан бошлаб уч йил давомида мазкур ҳуқуққа эгалик қилади.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
01:05 / 14.11.2024