Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:32 / 22.08.2018
4440
1 дақиқада ўқилади
Таэквондо. Тоиров ва Рафалович чорак финалга чиқди
Индонезияда Осиё ўйинларининг тўртинчи куни доирасидаги баҳслар давом этмоқда.
Таэквондо бўйича икки нафар ҳамюртимиз чорак финалга йўл олди. Сардор Тоиров Шри-Ланка терма жамоаси аъзосини 22:6, Никита Рафалович эса мўғулистонлик спортчини 24:7 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Академик эшкак эшиш баҳсларида иштирок этган тўртлигимиз маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва тўғридан-тўғри финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ўқ отиш бўйича Кузнецова ва Мамедова саралаш босқичида иштирок этишди. Улар финал йўлланмасини қўлга кирита олмадилар.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш